Ўзбекистонда таълим сифати талабларига жавоб бермаган 55 та мактаб аттестациядан ўтмади

Ўзбекистонда таълим сифати талабларига жавоб бермаган 55 та мактаб аттестациядан ўтмади

2020 йилда 858 та мактаблар аттестациядан ўтказилди. Аттестациядан ўтган мактабларнинг 803 таси (93,5%) аккредитацияланди. Бу ҳақда Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси хабар берди.

Маълум қилинишича, белгиланган таълим сифати талабларига жавоб бермаганлиги учун 55 та (6,5%) мактаб аттестациядан ўтмади ва аккредитацияланмади.

Аттестациядан ўтмаган мактабларда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича Халқ таълими вазирлигига 3 та тақдимнома киритилди. Мактаблар фаолиятида аниқланган 7657 та камчиликлар бартараф этилди.

Аттестация давомида битирувчи ўқувчиларидан назорат ишлари олинди, шунингдек педагоглар, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналаридан мактаб фаолиятини баҳолаш бўйича сўровномалар ўтказилди.

12708 нафар ўқитувчиларнинг дарс машғулотлари таҳлил қилинди.

Дарс таҳлили натижаларига кўра:

  • Фаолияти ўрганилган ўқитувчиларнинг 1527 нафари (12%) дарс жараёнида ўқитишнинг интерфаол усулларидан фойдаланмаган;
  • Уларнинг 890 нафари (7%) дарс жараёнини ҳаётга боғлаган ҳолда (компетенциявий ёндашувлар асосида) ташкил этмаган;
  • 763 нафари (6%) дарс жараёнида ўқувчиларнинг фаол иштирок этишига эриша олмаган.