Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси рекорд даражага етди

Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси рекорд даражага етди

Марказий банк Ўзбекистон олтин-валюта захиралари статистикасини янгилади.

2020 йил 1 январь ҳолатига кўра расмий захиралар 29,1 млрд долларни ташкил этди. Халқаро захиралар - 28.6 млрд доллар. Ўзбекистоннинг захиралари заиф диверсификацияланган, шунинг учун деярли барча миқдор хорижий валюта (12,4 млрд доллар) ва олтин (16,3 млрд доллар) ўртасида тақсимланган.

Марказий банк ушбу маълумотларни ошкор қила бошлаганидан бери (2017 йил кузида) биринчи марта расмий захиралар 29 миллиард доллардан ошди.