«Ўзэкспомарказ»даги коронавирус беморларини Тақсимлаш маркази деярли тайёр​ – Тошкент шаҳар ҳокимлиги​

«Ўзэкспомарказ»даги коронавирус беморларини Тақсимлаш маркази деярли тайёр​ – Тошкент шаҳар ҳокимлиги​

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бугун Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев «Ўзэкспомарказ»даги Тақсимлаш марказига бориб, бу ердаги шароитлар ва мазкур масканнинг беморларни қабул қилишга қанчалик тайёрлигини кўздан кечирди.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳоким марказга келувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларни тақсимлаш ва жойлаштириш учун яратилган шароитларга эътибор қаратди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Таъкидлаш жоиз, COVID-19 касаллигига гумон қилинганларга аниқ ташхис қўйиш ва зарур биринчи ёрдамни кўрсатиш мақсадида ташкил этилаётган мазкур марказ беморларни қабул қилишга деярли тайёр.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Бу ерда вирус борлигига гумонланган шахслар вақтинча сақланиб, уларга биринчи тез ёрдам кўрсатилади ва ташхис қўйилганидан кейин саломатлигининг ҳолатига кўра шаҳримиздаги даволаш-профилактика муассасаларига йўналтирилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Зарурат юзага келганда бу ердан шифохона сифатида фойдаланиш учун ҳам керакли шароитлар яратилган, бунинг учун марказ талаб этилган тиббиёт жиҳозлари ва ускуналари билан таъминланган.