Пандемия даврида Америкалик миллиардерларнинг бойлиги 15 фоизга ошди

Пандемия даврида Америкалик миллиардерларнинг бойлиги 15 фоизга ошди

Америкалик миллиардерлар пандемия даврида (март ойининг охиридан май ойининг охиригача) ўз бойликларини 15 фоизга оширди, дейилади Americans for Tax Fairness таҳлилий гуруҳи ҳамда Institute for Policy Studies институти тадқиқотида.

Тадқиқот Forbes маълумотлари асосида 18 мартдан 19 майгача бўлган даврда бойликнинг ўзгаришини ҳисобга олди. Бу вақт ичида у $434 млрд.га ўсиб, $3,332 трлн.га етади. 

Ушбу бойлик ўсишининг бешдан бир қисми Американинг 5 та энг йирик миллиардерлари - Amazon асосчиси Жефф Безос, Microsoft ҳаммуассиси Билл Гейтс, Facebook асосчиси Марк Зукерберг, Berkshire Hathaway бош директори Уоррен Баффет ва Oracle ҳаммуассиси Ларри Эллисон ҳиссасига тўғри келади.

  • Икки ой ичида фоиз ҳисобида бойликнинг энг катта ўсишга Menards хўжалик моллари сотувчи дўконлар тармоғи эгаси кичик Жон Менар (62,8%) ҳамда Tesla асосчиси Илон Маск (48%) эришган.
  • Марк Зукерберг ҳам 46 %га ёки $25,3 млрд.га бойиди.
  • Пул ўсиши эквивалентида Жефф Безос етакчилик қилмоқда - унинг бойлиги 30,6 фоизга ёки 34,6 миллиард долларга ўсган.
  • Гейтснинг бойлиги 8,2 фоизга ёки 8 миллиард долларга ошди.
  • Баффет 564 миллион доллар ишлаб топди, шу билан унинг бойлиги 0,8 фоизга ошди,
  • Эллистон эса - 7 миллиард долларга (қўшимча 11,9%).

Америка бойларининг нафақат бойлиги, балки улар сони ҳам ортган. Мамлакатда март ойида 614 та миллиардер бўлган бўлса, майга келиб улар сони 630 тага етди.

Коронавирус пандемияси бутун дунё бўйлаб ижтимоий тенгсизлик муаммосини очиб берди: миллиардерлар сони ўсиб борар экан, қашшоқлик ёқасида турганлар сони кўпаймоқда. Шундай қилиб, Жаҳон банки инқироз 60 миллион одамни "ўта қашшоқлик" га олиб келишини башорат қилмоқда. Бунгача, БМТ 2020 йилда 34,3 миллион киши қашшоқлик чегарасидан пастга тушишини башорат қилган эди, уларнинг 56 фоизи Африка мамлакатларида. 2030 йилга келиб, яна 130 миллион киши пандемиянинг иқтисодий оқибатлари туфайли қашшоқликка тушиши мумкин. Бу барча мамлакатларнинг қашшоқликни камайтириш борасидаги саъй-ҳаракатларига жиддий таъсир қилади.

Мавзуга доир: Коронавирус туфайли 60 млн одам ўта қашшоққа айланади— Жаҳон банки