Пандемия шароитида ўқув марказлар фаолияти қай тартибда ташкил этилади?​

Пандемия шароитида ўқув марказлар фаолияти қай тартибда ташкил этилади?​

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда пандемия даврида муҳим бўлган саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Пандемия шароитида ўқув марказлар фаолияти қандай тартибда ташкил этилади?

Жавоб: Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан пандемия шароитида ташкилотлар ва корхоналар, жумладан хусусий мактаб ва боғча, шу билан бирга хусусий ўқув марказларда иш фаолиятини ташкил этиш борасида вақтинчалик САНПИН қоидалари ва меъёрлари тасдиқланган.

Мазкур САНПИН қоидалари ва меъёрлари асосида хусусий мактаблар, боғчалар ва ўқув марказларга қуйидагилар белгилаб берилган:

- барча корхона ва ташкилотларда ташриф буюраётганларни фильтрдан ўтказиш (тана ҳароратини ўлчаш, антисептик воситалари билан қўлларга ишлов бериш), шу билан бирга агар имконият бўлса ниқоблар ва қўлқоплар билан таъминлаш;

- ҳар бир қаватларда антисептик воситалари билан қўлларни ишлов бериш ёки қўлларни совун билан ювиш имкониятларини яратиш;

- кундалик хлор таркибли воситалар билан тозалов ишларини олиб бориш ва белгиланган тартибда ДСEН билан келишган ҳолда бирламчи ва кейинчалик шартнома асосида биноларни дезинфекциялаш;

- дарсларни ташкил этиш борасида – 2 метрлик масофани сақлаган холда таълим олувчиларни жойлаштириш, бунда аудиторияларни катта кичиклигидан келиб чиққан ҳолда таҳсил олувчилар сони 10-15 тадан ошмаслиги керак;

- барча ўқувчилар ниқобда бўлишлари керак ва ҳар 2-3 соатда ниқобларни алмаштириш талаб этилади;

- хоналарни кунига 2-3 марта шамоллатиш;

- дарслар давомийлиги ўқув маркази белгилаган тартибда ўтказилади, лекин 30-40 минут оралиғида хоналарни шамоллатиш учун ўқувчиларга танаффуслар бериш;

- имкон бўлса, барча дарслар тугаганидан сўнг хоналар ҳаволарини КВАРЦлаш тавсия этилади.