Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Пенсионерлар карантинда пластик карта очиш учун нима қилиши керак?
14.04.2020 15:59,  
774

Аввал хабар қилганимиздек, бугун АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк Жамоатчилик билан алоқалар ва коммуникацион сиёсат департаменти директори ўринбосари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Пенсия пулларини қандай қилиб банк карталари орқали олиш бўйича маълумот берсангиз. Уйда ўтирган ҳолда банк картасини очса бўладими?

Жавоб: Карантин шароитида нақд пулдан кўра пластик картадан фойдаланиш ҳам хавфсиз, ҳам самарали йўл ҳисобланади.

Ҳозирда Республика махсус комиссияси тавсиясига асосан аҳолига иш ҳақи ва пенсия тўловларини банк карталари орқали амалга ошириш чоралари кўрилмоқда.

Унга кўра, пенсия тўловларини амалга ошириш:

– жорий йилнинг май ойидан бошлаб, Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда барча вилоятлар марказларида истиқомат қилувчи аҳолининг пенсия тўловлари банк карталари орқали амалга оширилади.

– кейинги ойлардан бошлаб, ушбу чора-тадбирлар босқичма-босқич қолган ҳудудларда давом эттирилади.

Бунда пенсионерлар томонидан банк карталарини очиш ва унга эга бўлиш учун Халқ банки бўлимларига бориши талаб этилмайди.

Бунинг учун:

– Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан фуқаролар тўғрисидаги керакли маълумотлар карта очиш учун Халқ банки бўлинмаларига электрон шаклда юборилади ва банк томонидан уларга карта очилади;

– сўнгра ойлик пенсия тўловлари Пенсия жамғармаси бўлинмалари томонидан шакллантириладиган қайдномалар асосида фуқаронинг картасига ўтказилади.

– Халқ банкининг масъул ходимлари томонидан ушбу карталар уларнинг эгаларига барча санитар қоидаларига тўлиқ риоя қилинган ҳолда яшаш манзиллари бўйича етказиб берилади;

– Халқ банки ходимлари томонидан пенсионерларга ўзларининг банк карталари етказиб берилган вақтда уни расмийлаштириш учун фуқародан фақатгина ариза ва уни банк картасини қабул қилиб олганлиги тўғрисида имзо сўралади.

Халқ банки банкоматларидан маблағларни нақдлаштириш бепул амалга ошириш мумкин бўлса-да, саломатлик нуқтаи назаридан ва айниқса, бугунги кунда тўловларни банк карталари орқали амалга оширишингизни тавсия этилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан