Портлендда АҚШ президенти Жефферсон ҳайкали бузиб ташланди

Портлендда АҚШ президенти Жефферсон ҳайкали бузиб ташланди

Фото: Twitter

Американинг Портленд шаҳрида намойишлар иштирокчилари мамлакатнинг учинчи президенти Томас Жефферсон (1801-1809) (икки долларлик банкнотада расми бор) ҳайкалини бузиб ташлашди.

Ёдгорлик шаҳар шимолидаги Жефферсон ўрта мактабининг кириш қисмида турар эди.

Намойишчилар бузилган ёдгорликка "қулдор" деган ёзувни қолдиришди ва ёнида "қора танли аёллар мени илҳомлантиради" ёзуви ёзилган плакат қўйилди.

Таъкидланишича, бу Портленддаги учинчи бузилган ҳайкал саналади.

АҚШда тартибсизликлар Миннеаполисда афро-америкалик Жорж Флойднинг полиция туфайли ўлим топиши ортидан бошланган эди. Бу воқеа мамлакатнинг қатор штатларида ҳамда дунёнинг турли бурчакларида ирқчиликка қарши намойишлар ўтказилишига сабаб бўлди. Таъкидлаш керакки, намойишларнинг ҳаммаси ҳам тинч йўл билан амалга оширилмаяпти. Айрим жойларда намойишчилар дўконлар, магазинлар ҳамда тадбиркорлик субектларига жиддий зарар етказишмоқда. Ҳозирда АҚШнинг аксарият шаҳарларидаги намойишлар тўхтаган.