Ҳукумат қарори билан Амирулла Ҳазратович Абдуллаев Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур Агентлик 2019 йил 9 сентябрдаги президент Фармони билан ташкил этилган.