Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент божхонада товарларни бир вақтнинг ўзида учта идора текширишини танқид қилди
5.02.2020 18:48,  
1415

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 феврал куни ташқи иқтисодий фаолият тизимини ислоҳ қилиш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бу соҳада узоқ йиллардан буён самарали ишлар олиб борилмагани ташқи савдо амалиётларида муайян қийинчиликлар туғдирмоқда. Жаҳон банкининг “Бизнес юритиш” рейтингида “Халқаро савдо” йўналиши бўйича мамлакатимиз 190 та давлат орасида 152-ўринда қайд этилгани ҳам шундан далолат беради.

Йиғилишда мазкур рейтингда мамлакатимиз позициясини яхшилаш, жаҳон тажрибаси асосида назорат идораларининг ишини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Маълумки, кўплаб давлатларда юклар чегарага етиб келмасидан олдин улар ҳақида ахборот берилиб, юкнинг тез чиқиб кетиши таъминланади. Ўзбекистонда эса ўтган йили 416 мингта декларациядан атиги 344 таси юк чегарага келгунча расмийлаштирилган. Юк тўғрисида олдиндан маълумот бериш автомобил транспортида 98 фоизни ташкил эца, темир йўлда умуман йўлга қўйилмаган.

Шу боис назоратни чегарада эмас, балки юклар кириб келишидан олдин ёки мамлакат ичкарисида эркин муомалага чиқарилгандан кейин амалга ошириш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ берилди.

Бугунги кунда 1 минг 836 та турдаги товар бир вақтда учта идора томонидан текширилиши, оқибатда импорт-экспорт ҳужжатларини расмийлаштириш ҳафталаб чўзилаётгани танқид қилинди.

Божхона, ветеринария, карантин, санитария, стандарт, экология идоралари иш услубини ўзгартириши, уларнинг асосий вазифаси маҳсулотлар экспортини қўллаб-қувватлашдан иборат бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Товарларнинг божхона қийматини тезкор аниқлаш имконияти бўлмаганда, тадбиркор тўлов қилиб ўша заҳоти маҳсулотини олиб кетадиган, бунга аниқлик киритилганидан кейин фарқни тўлайдиган тизим жорий этиш муҳимлиги таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан