Президентнинг ўғли ва куёвлари Дубай валиаҳд шаҳзодаси билан спортзалда суратга тушди (фото)

Президентнинг ўғли ва куёвлари Дубай валиаҳд шаҳзодаси билан спортзалда суратга тушди (фото)

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов, Отабек Умаров, ўғли Миралишер, невараси Миромоннинг Дубайга ташрифи давом этмоқда.

Бугун, 9 июнь куни Президентнинг кичик куёви Отабек Умаров Instagram’даги саҳифасига спортзалда Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдан бин Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум билан тушган суратларини жойлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон вакиллари БАА Президенти ўринбосари, Бош вазир, Дубай Амирлиги ҳокими шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактумнинг ўғиллари тўйларида иштирок этди.