Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Президент “Ўзавтосаноат” олдига янги автомобил моделларини ишлаб чиқиш вазифасини қўйди
16.04.2020 19:19,  
5714

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 16 апрель куни кимё, агротехника ва автомобиль саноати корхоналарида ишлаб чиқариш суръатларини таъминлаш ҳамда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Маълум қилинишича, бутун дунёда пандемиядан энг катта зарар кўрган тармоқлардан бири автомобилсозлик бўлмоқда.

Бундай шароитда корхоналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш учун аввало ички бозор имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарур.

Масалан, мамлакатимизда эҳтиёт ва бутловчи қисмлар бозори 500 миллион долларни ташкил этади. Маҳаллий маҳсулотларнинг ундаги улуши – атиги 9 фоиз.

“Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятига жорий йил якунига қадар 300 турдаги импорт бутловчи қисмларни ўзлаштириб, хорижникидек сифатли ишлаб чиқариш вазифаси қўйилди.

Автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқиш, автокредит бераётган тижорат банкларини рағбатлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Самавто” ва “МАН” заводларида махсус техникалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш, аграр тармоқда талаб кузатилаётган янги турларни ўзлаштириш яхши самара бериши таъкидланди. 

Автосаноат маҳсулотлари экспортини ошириш масаласига ҳам тўхталиб ўтилди. Ишлаб чиқаришдан тортиб, савдо ва сервис хизматигача бўлган барча жараёнларни рақамлаштириш орқали сифатни назорат қилиш, маҳсулотга ишончни ошириш, очиқ-ошкораликни таъминлаш муҳимлиги қайд этилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан