Россия президенти Владимир Путин дунёдаги энг чиройли ер қаер эканини маълум қилди, дея хабар бермоқда ТАСС.
Путиннинг айтишича, Камчатка яримороли Россиянинг жавоҳири ҳамда табиий қўриқхонасидир. Ҳудуддаги ҳамма нарса қўриқланади, деди президент.
"Мен Камчаткадан чиройли бўлган бирон бошқа жойни кўрмадим", дея таъкидлади Путин.
Ўтган йили Путин бошқа давлатлар биринчи хонимларига Россия, Сибир, Камчатка, балиқ ови, фауна, йўлбарс ва айиқлар ҳақида сўзлаб берган эди.
Камчатка табиатидан гўзал лавҳалар билан танишинг: