Қамоқхонадаги маҳкумлар озодликка чиқиш учун бир-бирига вирус юқтиргани маълум бўлди

Қамоқхонадаги маҳкумлар озодликка чиқиш учун бир-бирига вирус юқтиргани маълум бўлди

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳридаги қамоқхонадаги 21 нафар маҳкум, муддатидан аввал озод бўлиш учун бир-бирига қасддан коронавирус юқтиргани аниқланди.

Айни вақтда Америкадаги эпидемиянинг марказига айланган Калифорния штатидаги бу қамоқхонадаги маҳкумларнинг бу хатти-ҳаракати хавфсизлик камералари орқали аниқланган. 

Маҳкумлар аввалроқ бу вирусни юқтириб олгани учун озод қилинган бошқа бир маҳкумнинг маскасини навбат билан тақишган, кейинчалик коронавирус аниқланган у инсоннинг идишидан сув ичган ҳолда вирус билан касалланишга уриниб кўришган.

Қамоқхона ходимлари бу ҳолатни аниқлаганидан кейин, маҳкумлар коронавирус учун тест топширган. Тест натижаларига кўра 21 нафар маҳкумда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

“Озод бўлишлик учун қасддан вирус юқтирганлари бизни хафа қилди, бундай ҳолатлар бошқа такрорланмаслиги учун қамоқхона қоидаларига ўзгартириш киритамиз”, деб айтиб ўтган қамоқхона раҳбари Алекс Виллануева.