Aсли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эдик.
Ушбу масала юзасидан «Xabar.uz» мухбири Қашқадарё вилояти ИИБ билан боғландик. Ўзини Жабборов дея таништирган вилоят ИИБ навбатчилик қисми ходими аввалига бу воқеадан бехабар экани, шу боис Чироқчи тумани ИИБ билан боғланиш лозимлигини билдирди. Ўз навбатида, Чироқчи ИИБ ҳам бу воқеадан бутунлай бехабар эканликларини маълум қилишди.
Шундан сўнг вилоят ИИБ билан қайта боғландик. Жабборовнинг айтишича, бизнинг қўнғироғимиздан сўнг у ушбу масалани суриштирган.
«Сиз телефон қилганингиздан кейин биз ҳам суриштирдик. Қашқадарёда бундай воқеа бўлмаган», — деди Жабборов мухбир саволига жавобан.