Ватикан сингари митти давлатни хаёлингизга келтирманг. Бу Миср пойтахти Қоҳира шаҳридир. Қоҳира Африка қитъасидаги энг йирик шаҳар саналади. Пойтахтда 8 млндан ортиқ аҳоли истиқомат қилади, шаҳар четларида ҳам 18 млнча одам яшайди. Бундан ташқари шаҳарда автомобиль ғиж-ғиж, интизомсиз ҳайдовчилар кўплиги сабаб йўлда тирбандликлар учраб туради.
Энг қизиғи шундаки, шаҳарда атиги 9 светофор бор (2008 йил маълумоти). Мисрдаги энг гавжум йўл Қоҳирадан Сфинкс ва пирамидаларга олиб борадиган автотрассадир.
Манба: carzone.uz