Қизиқарли ўтган ҳафта: 7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 15 хабар

Қизиқарли ўтган ҳафта: 7 кун ичида Ўзбекистон аҳлини ҳайратга солган 15 хабар

Ҳафта давомида Ўзбекистон ҳаётида рўй берган муҳим воқеалар ва янгиликлар Sof.uz дайжестида эслатиб ўтилади.

1) Ўзбекистонда виждонсиз «бозорқўм» ва унинг 12 нафар ҳамтовоғи қўлга олинди. Жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди ўғирлик ва камомад учун "Мирбозор бозори" МЧЖ раиси ва унинг қўл остидагилардан иборат 12 ҳамтовоғини турли муддатларга озодликдан маҳрум қилди.

2) Тошкентда ўз уйида наркотик ўсимликлар етиштириб юрган шахс қўлга олинди​​​​​​​. Тошкент шаҳар ИББ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Юнусобод, Учтепа ва Чилонзор туманларида уч нафар киши қўлга олинди. Уларнинг ёнидан 2,92 грамм марихуана топилди. Бундан ташқари, қўлга олинганлардан бирининг хонадонида марихуана етиштирилаётгани аниқланди.

3) GM Uzbekistan янги авлод Malibu моделини ишлаб чиқара бошлайди​​​​​​​. GM Uzbekistan компанияси тўлиқ янгиланган Chevrolet Malibu бизнесс-класс седанини ишлаб чиқара бошлади, деб хабар қилди компания матбуот хизмати. SKD технологияси бўйича автомобиль йиғиш GM Uzbekistan’нинг Тошкентдаги филиалида амалга оширилади.

4) Корея ўзбекистонликлар учун виза беришни осонлаштиради​​​​​​​Ўзбекистон Меҳнат вазири Азиз Абдуҳакимов ва Корея Республикаси элчиси Квон Ён 22 апрел куни Корея республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларини танлаб олиш механизмларини такомиллаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

5) GM Uzbekistan 6 хил рангни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарди​​​​​​​. Бугунги кунда GM Uzbekistan заводи ўз автомобилларини 12 хил рангга бўямоқда. Ушбу ранглар ичида 6 таси: оқ, тўқ кулранг, кумушранг, сарғишранг, кулранг  садаф ва қора ранглар  оммавий бўлиб, ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 97% ушбу рангларга бўялади. Қолган 6 та рангга ишлаб чиқарилаётган автомобилларнинг 3% и тўғри келади. GM Uzbekistan талаб жуда кам бўлган, ушбу рангларни ишлаб чиқариш жараёнидан чиқарилади.

6) Фарғона водийсида Қирғизистонга олиб ўтувчи яширин ер ости йўлаги аниқланди.  2016 йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари тезкор бўлинмалари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида вилоятнинг Олтиариқ туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига барҳам берилди. Ушбу фуқаро хонадонидан Қирғизистон ҳудудига олиб борувчи 120 метрлик ер ости йўлаги аниқланган. Бу ушбу уй эгасига контрабанда фаолияти билан эркин шуғулланишига имкон берган.

7) Роҳат автосалонида янги нархлар эълон қилинди​​​​​​​. Роҳат автосалонидаги автомобилларнинг янги нархлари эълон қилинди. Бу ҳақда автосалоннинг телеграмдаги бот канали хабар берди.

8) Марказий банк раиси ўринбосари: Ўзбекистонда валютани эркин айирбошлаш сари илк қадам қўйилди. Ўзбекистонда кенг кўламли валюта ислоҳотларига старт берилди. Айни вақтда валюта тушумининг давлатга мажбурий сотиш миқдори камайтирилди, баъзи бир корхоналар учун бу талаблар буткул олиб ташланган, деб тушунтирди республика Марказий Банки раиси ўринбосари Шоҳруҳ Шоаҳмедов.

9) Самарқандлик пенсионер нега газ идораси ходимига ўқ узди? “Самарқандшаҳаргаз” филиали ходими Исмоил Зиёдуллаевга қарата ов милтиғидан ўқ отилганлиги ҳақидаги хабар кўҳна шаҳарда турли миш-мишларга сабаб бўлмоқда. Устига устак “Озодлик” радиоси веб-сайтида 19 апрель куни эълон қилинган мақоладаги қатор ноаниқликлар ушбу воқеа атрофидаги гап-сўзларни янада чигиллаштирди. Хўш, ўзи воқеа қандай содир бўлган эди.

10) Яна прописка муаммоси ҳақида. Сўнгги вақтлардаги ислоҳотлар самараси ўлароқ, муаммоларни яшириш эмас, уларни ечишга бўлган интилишлар туфайли айрим масалаларда очиқча сўзлаш имкони туғилмоқда. Сарлавҳаданоқ англаб етдингиз. Менда ҳам пойтахт пропискаси йўқ. Не ажабки касбимиз, келажак бўйича тасаввуримиз, умуман орзу-ҳавасимиз туфайли пойтахтда яшаймиз, айбга буюрмайсизлар энди. Оиламиз билан яшайдиган уйимиз бор, бўйи чўзилиб қолган ўғлимга атаб ҳам уй олиб қўйганман. Ҳаммаси оқибатли яқинларнинг номида. Ҳар йили ижара шартномаси, ҳар олти ойда прописка деб уларни безовта қилиб турамиз. 

11) Ўзбекистонда табиий газ хусусий операторлар томонидан сотила бошланади​​​​​​​. Тошкентда ва ҳудудларда газ таъминоти объектларининг бир қисми газ тақсимлаш тармоқларидан фойдаланиш ва табиий газни сотиш учун хусусий операторларнинг ваколатли бошқарувига ўтказилади. Бу Президентнинг 20 апрелдаги қарорида кўзда тутилган.

12) GM Uzbekistan шартнома бўйича электрон навбат хизматини амалга киритди​​​​​​​. Энди мижозларда тузилган шартнома бўйича электрон навбатда туриш имкони мавжуд. Бунинг учун қуйидаги саҳифага ўтилади ҳамда шартноманинг тартиб рақами ва паспортнинг серия рақами (юридик шахслар учун СТИР) киритилади. Киритиш ойначасининг остидаги “Натижа” (Результат) тугмаси босилгач, тегишли маълумот ойнада акс этади.

13) Кимга қанча пенсия тайинланади? Меҳнат фаолиятини якунлаган ҳар бир инсонни, энг аввало, унга қанча пенсия тайинланиши ўйлантиради. Умуман, ижтимоий таъминотнинг мазкур тури ишлаётган ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Аммо бу борада баъзан тушунмовчиликлар, муаммолар юзага келиб туради. Президент виртуал қабулхонасига келиб тушаётган энг кўп мурожаатларнинг ҳам мазмуни айнан пенсия таъминоти билан боғлиқ. Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Пенсия тайинлаш бўлими бошлиғи Зафар Хўжаев фуқароларни ушбу масалада қизиқтирган айрим саволларга жавоб берди.

14) Мобил алоқа учун тўлов миллий валютада тўланадиган бўлади​​​​​​​. 2017 йил охирига қадар мобил алоқа ва интернет хизматлари учун тўлов миллий валютада тўланишини таъминловчи қарор ишлаб чиқарилади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирининг ўринбосари Умиджон Аъламовхабар бермоқда.

15) АҚШ Ўзбекистонга 2018 йил учун молиявий ёрдам миқдорини оширди​​​​​​​. AҚШ ҳукумати 2018 йилда Давлат департаменти йўналиши бўйича Ўзбекистонга бериладиган молиявий ёрдам миқдорини 4,4 фоизга — 9,3 млн. долларгача оширади​​​​​​​.