​Қорақалпоғистон Иқтисодиёт вазири Мўйноқ туманига ҳоким бўлди​

​Қорақалпоғистон Иқтисодиёт вазири Мўйноқ туманига ҳоким бўлди​

Данияров Сайлавбай Сапарбай ўғли Мўйноқ туманига ҳоким этиб тайинланди, деб хабар беради «Қорақалпоғистон янгиликлари». С.Данияров бундан олдин Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимида фаолият юритаётган эди. 

Шу вақтгача Мўйноқ туманига Утениязов Қудайберген Узакович ҳоким бўлиб ишлаб келаётган эди. 

Аввалроқ Қорақалпоғистоннинг икки вазири Нукус ва Хўжайли туманларига ҳоким этиб тайинлангани хабар қилинган эди.