Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Қозоғистондаги авиаҳалокатда ўзбекистонликлар борми?
27.12.2019 10:55,  
622

Бугун, 27 декабр куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳридан пойтахт Нур-Султонга қараб йўлга чиққан самолёт ҳалокатга учрагани ҳақида хабар берган эдик.

Маълумотларга кўра, бортида 100 га яқин йўловчиси бўлган самолёт аэропорт ташқарисига қулаб тушган. 14 киши ҳалок бўлган, яна 35 киши тан жароҳати олган, улардан 6 нафари ёш бола, 22 киши оғир аҳволда.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ахборот беришича, З92100 рейси билан Олмаота – Нур-Султон йўналиши бўйлаб учаётган самолётнинг қулаши оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳат олганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Хабарда айтилишича, Бош консулхона вазиятни назоратига олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан