Kувайт тиббий муассасаларни жиҳозлаш учун Ўзбекистонга $5,6 млн. ажратади

Kувайт тиббий муассасаларни жиҳозлаш учун Ўзбекистонга $5,6 млн. ажратади

21 июль, сешанба куни Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Фурқат Сидиков Kувайт араб иқтисодий тараққиёт жамғармаси (KАИТЖ) Бош директорининг ўринбосари Марван Абдуллоҳ ал-Ғоним музокаралар ўтказди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Видеоконференция шаклида бўлиб ўтган музокаралар чоғида томонлар коронавирусга қарши кураш ҳамда молиявий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Хусусан, KАИТЖ Бош директорининг ўринбосари коронавирусга қарши кураш доирасида Ўзбекистон тиббиёт муассасаларини замонавий тиббий ускуналар билан жиҳозлаш учун 5,6 миллион доллар миқдоридаги Жамғарма маблағларини йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон томонининг таклифини қўллаб-қувватлади.

Шунингдек, жамғарманинг Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларда, хусусан қишлоқ ҳудудларида уй-жойлар қуриш, сув таъминоти тизимини яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш соҳасидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.