«Реал» 11-бор Испания Суперкубогини қўлга киритди (видео)​

«Реал» 11-бор Испания Суперкубогини қўлга киритди (видео)​

Фото: yandex.com

Кеча, 12 январь куни Испания Суперкубогининг финал ўйинида Мадриднинг “Реал” ва “Атлетико” жамоалари тўқнаш келди. Ўйин Саудия Арабистонининг «King Abdullah Sports City» стадионида бўлиб ўтди.

Қизиқарли кечган баҳснинг асосий ва қўшимча дақиқаларда ғолиб аниқланмади. Пенальтилар сериясида эса “Реал” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди ва ўз тарихида 11-бор Испания Суперкубогини қўлга киритди.

“Реал” ўйинчиси Валверде 115-дақиқада иккинчи сариқ картокча олгани туфайли, ўйиндан четлатилди.

Пенальтилар сериясида “Реал”дан голларни Карвахал, Родриго, Модрич ва Рамос урган бўлса, Атлетикодан фақатгина Трипперга омад кулиб боқди.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” ярим финалда “Барселона”ни 3:2 ҳисобида аламли тарзда мағлубиятга учратиб, финалга етиб келган эди.

“Реал Мадрид” эса “Валенция” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчи финалчига айланган. Ўша ўйиннинг 15-дақиқасида “Реал” жамоаси ўйинчиси Тони Кроос бурчак тўпини супер тарзда голга айлантира олган эди.