Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди

Рўзадор ўқувчиларни югуртирган қўқонлик мактаб директори жиноят устида қўлга олинди

Рамазонда рўзадор болаларни мактаб ҳовлисида югуртиргани айтилган Қўқон шаҳридаги 8-мактаб директори Ф.Ж. кеча, яъни 27 июнь куни пора олаётганида коррупцияга қарши кураш ходимлари ва Қўқон шаҳар департаменти ходимлари тарафидан мактаб ҳовлисида қўлга олингани хабар қилинмоқда.

Ф.Ж.ни таниганлар спиртли ичимликлар ичиб туриши ва кучишлатар тузилмаларидаги суянчиқларига ишониб, ноўрин ишларни амалга оширганини айтадилар.

Ф.Ж.ни бугун, яъни 28 июнда иш жойида кўришганда у ҳаммаси тинчиганлигини, танишлари орқали муаммосини ҳал қилганлигини ва гапни тарқатмасликни айтган.

Айни дамда, Ф.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 210-моддаси билан Қўқон шаҳар прокуратураси тарафидан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов жараёни давом этмоқда. Ф.Ж. аввал ҳам судланган. 2000 йилда 209-модда, 2013 йил 210-модда билан маъмурий жавобгарликка тортилган. Ф.Ж. жорий йилнинг 6 май куни ўқувчиларни мактаб ҳовлисида югуртиргани учун 30 фоизлик жарима билан маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

(фото: Кун.уз)