2020 йилда Марсга Россия ExoMars-2020 юзаки платформасини жўнатади. Унинг бортида Европа марсоходи бўлади. Ушбу миссия қизил сайёрадаги ҳаёт эҳтимолини аниқлайди. Бу маълумотларни Россия Фанлар академияси самовий тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари Олег Кораблев айтиб ўтди.
Солиштириб кўрилса, космосни ўрганиш учун энг катта маблағни америкаликлар сарфлаётгани аён бўлади. Фазони ўрганувчи Роскосмос (Россия) 3 млрд, NASA (АҚШ) — 19,3 млрд, CNSA (Хитой) — 6,1 млрд, ESA (Евроиттифоқ) — 5,71 млрд бюджетга эгадир.