Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россия Хитой фуқаролари учун электрон визалар беришни вақтинча тўхтатди
30.01.2020 17:53,  
184

Россия Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, мамлакат коронавирус таҳдиди манзарасида Хитой фуқаролари учун электрон виза расмийлаштиришни вақтинча тўхтатди.

Баёнотда айтилишича, Хитой фуқаролари бундай визалар билан Узоқ Шарқ ва Калининград вилоятидаги қуруқлик чегаралари, шунингдек, Ленинград вилоятидаги сув, ҳаво ва қуруқлик чегаралари орқали Россияга кира олмайди.

Электрон визаларни бериш 30 январдан бошлаб вақтинча тўхтатиляпти. Идора чекловнинг амал қилиш муддатини аниқлаштирмаган, аммо бундай чоралар вируснинг Россия Федерацияси ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун керак, деб изоҳ берилган. 

Сўнгги соатлардаги маълумотларга кўра, Хитойда Ухандан тарқалган 2019-nCoV коронавирусидан 7 900 дан ортиқ инсон зарарланган, яна 12 000 дан ортиқ киши мутахассислар томонидан назоратга олинган. Бундан ташқари, вирусдан шу пайтгача 170 киши ҳалок бўлган, 133 киши эса касалликдан буткул соғайган.          

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан