Россия яна 25 нафар фуқаросини Ўзбекистондан олиб кетди

Россия яна 25 нафар фуқаросини Ўзбекистондан олиб кетди

29 май куни бортида 25 нафар Россия фуқароси бўлган самолёт Тошкентдан Санкт-Петербургга парвоз қилди. Бу ҳақда РИА Новости Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонасига таяниб хабар берди. Таъкидланишича, самолёт соат 10:46 да учди.

Самолётда руслардан ташқари яна уч нафар чет эл фуқароси ҳам бор.

Россия элчихонаси маълумотларига кўра, бугунги кунга қадар Россияга чартер рейслари орқали 2,8 мингдан ортиқ россияликлар олиб кетилди.