Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Россиядан депортация қилинаётган икки нафар ўзбекистонлик рейсдан олиб қолинди
1.11.2019 10:14,  
388

Россия ҳудудидан чиқариб юборилаётган икки нафар Ўзбекистон фуқаролари самолёт хожатхонасида тамаки маҳсулотлари истеъмол қилганликлари учун рейсдан олиб қолинди.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарида айтилишича, 2019 йил 29 октябрь куни Россия ҳудудидан чиқариб юборилаётган Ўзбекистон фуқаролари Х.А. ва Ш.Т. самолёт учишигача унинг хожатхонасида тамаки маҳсулотларини истеъмол қилгани учун “Уралские авиалинии” авиакомпаниясининг Екатеринбург-Тошкент йўналишидаги рейсидан тушириб юбориган.

Ҳамюртларимиз Свердловск вилояти бўйича Чет эллик фуқароларни вақтинча сақлаш марказига қайтариб олиб кетилган ва улар ўз ҳисобларидан авиачипталарни қайтадан сотиб олишларига тўғри келади.

Фуқаролардан бирининг ватанга қайтиш учун сертификат Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхона томонидан расмийлаштириб берилган ва унинг авиачиптаси Россия федерал бюджети ҳисобидан харид қилинган.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти чет элга чиққан Ўзбекистон фуқароларидан улар борадиган мамлакатларнинг қонунларини, жумладан турли ташкилотларда мавжуд қоидаларни яхшилаб ўрганишларини ва уларга амал қилишларини сўрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан