Россиялик мутахассис Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда

Россиялик мутахассис Хитой фойдасига жосуслик қилишда айбланмоқда

Санкт-Петербургдаги Арктика илмий академияси президенти Валерий Митко Россия жиноят кодексининг 275 моддаси (Давлатга ҳиёнат қилиш) да айбланмоқда.

Митко, адвокати Иван Павловнинг сўзларига кўра, жорий йилнинг февралидан бери уй қамоғида сақланмоқда. Унинг қамоқ муддати 10 октябргача чўзилган.

Маълумотларга кўра, 78 ёшли мутахассис Хитойга ташрифи чоғида Россия давлат сири ҳисобланган маълумотларни ушбу давлат махсус хизматларига тақдим қилган.

Валерий Митко захирадаги биринчи ранг капитани (ҳарбий денгиз унвон) ҳамда 1990 йилдан бери Ҳарбий-денгиз академиясининг гидроакустика кафедраси мудири саналади.