Сан-Францискодаги намойишларда АҚШ мадҳияси муаллифи ҳайкали йиқитилди

Сан-Францискодаги намойишларда АҚШ мадҳияси муаллифи ҳайкали йиқитилди

Ирқий камситишга қарши норозилик намойишлари пайтида фаоллар Сан-Францискода учта ёдгорликни вайрон қилишди, деб хабар беради NBC Bay Arena.

Хусусан, Америка Қўшма Штатларининг 18 президенти Улисс Грант, АҚШ мадҳияси матни муаллифи Фрэнсис Скотт Ки ва миссионер Хуниперо Серрaнинг ёдгорликлари қулатилди.

Полиция маълумотларига кўра, Грант ёдгорлиги бузилган жойда 400 га яқин одам тўпланган, намойишчилар ва полиция ўртасида тўқнашувлар бўлмаган.

CBS хабарига кўра, полиция шаҳарнинг "Олтин дарвоза" паркидаги тартибсизликлар тўғрисида қўнғироқдан кейин келган ва аксарияти қора кийимда бўлган норозилик намойишчиларини кўрган. Полиция маълумотларига кўра, улар ёдгорликларни талон-тарож қилишган ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари қоидабузарларга яқинлашганда, турли хил нарсалар улар томон йўналган.

CBS таъкидлашича, Серрa ёдгорлигини бузиш унинг замонавий Калифорниядаги фаолияти билан боғлиқ бўлиб, у ерда бир нечта католик ваколатхоналарига асос солган. У халқни эзаётгани ва динни қабул қилгани учун танқид қилинишда давом этмоқда. Собиқ президент Грантнинг ҳайкали унинг қулликка бўлган икки томонлама муносабати туфайли бузилиб кетган ва Фрэнсис Кининг бир нечта қуллари бўлганлиги сабабли Америка мадҳияси муаллифи шарафига қўйилган ёдгорлик бузилган.

Шунга ўхшаш ҳаракатлар Шимолий Каролинанинг Роли шаҳрида икки конфедератнинг ёдгорликлари билан содир бўлди. NBC хабарига кўра, фаоллар кўча бўйлаб ёдгорликлардан бирини судраб суд биноси зинапоясида қолдирган.

Вашингтонда Конфедерация армияси генерали Алберт Пикенинг полиция биноси ёнига ўрнатилган ҳайкали ҳам бузилиб, ёқиб юборилди.

АҚШ президенти Доналд Трамп Вашингтонда ўрнатилган ёдгорлик бузилишига жавобан полиция ўз ишини қилмаётганини айтди. "Вашингтон полицияси ўз вазифаларини бажармаяпти, чунки унинг ходимлари ҳайкални қандай йиқишаётгани ва ўт қўйганига қараб туришади. Бу одамлар зудлик билан ҳибсга олиниши керак”, - дея твит қолдирди президент Трамп.