Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Санкт-Петербургдаги теракт айбдорлари деб топилган ўзбекларга ҳукм ўқилди
11.12.2019 12:26,  
2928

Санкт Петербург метросидаги терактнинг асосий айбланувчиси деб топилган Аброр Азимов суд томонидан умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Риа Новости хабар бермоқда.

Риа Новости

Иккинчи ғарбий округ ҳарбий суди Азимовни террорчилар уюшмасида иштирок этиш ва танишларини унга жалб этиш, теракт уюштириш, ноқонуний қурол айланмаси ҳамда портловчи моддалар ва портловчи қурилмаларни тайёрлаш, сақлаш ва ташишда айбдор деб топган.

Бошқа айбланувчилар Акрам Азимов, Иброҳим ва Муҳаммадюсуф Эрматовларни жиноятлар мажмуасига кўра 28 йилга, Содиқ Ортиқов 22 йилга, Шоҳиста Каримова, Муҳаммад Юсуф Мирзаалимов, Аъзамжон Маҳмудов ва Дилмурод Мўйдиновлар 20 йилга, Сайфулла Ҳакимов ва Баҳром Эргашев 19 йил қамоқ жазоси тайинланди.

Шунингдек, барча судланувчилар 500 мингдан 800 минг рублгача жаримага тортилган.

Риа Новости

Ушбу иш юзасидан 11 киши судга тортилган бўлиб, уларнинг барчаси айбловларни рад этган.

Мавзуга доир: Ушбу мавзуга тааллуқли 13 та ғалати, савол уйғотувчи, аммо жавоби берилмаган ҳолат

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан