«Сардоба» тошқини билан боғлиқ иш юзасидан 2 киши қамоққа олинди

«Сардоба» тошқини билан боғлиқ иш юзасидан 2 киши қамоққа олинди

Фото: president.uz

Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омбори билан боғлиқ жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий ахборотига кўра, ҳозирда жиноят иши бўйича 2 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш“ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Шунингдек, иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаслиги айтилди.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилган.

МАВЗУГА ДОИР:

Сардоба иши бўйича 170 дан ошиқ шахслар сўроқ қилинди — Бош Прокуратура

“Сардоба” сув омбори аварияси юзасидан жиноят иши очилди