Саудия Арабистони Хитой билан коронавирус тестлари ва тиббий ускуналар етказиб бериш бўйича 265 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда расмий SPA агентлиги хабар бермоқда.
Шартномага мувофиқ, ХХР 9 миллион дона коронавирус аниқлайдиган тест етказиб беради.
Қироллик, шунингдек, АҚШ, Швейцария, Корея комапнияларидан ҳам тест тизимлари сотиб олади. Тест тўпламлари учун умумий буюртмалар сони 14,5 млн донага етди.
Ҳозир Саудия Арабистонида 16,2 минг коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 136 таси ўлим билан якунланган.