Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Саховат ва кўмак» жамғармасига бугунгача қанча маблағ келиб тушгани айтилди
16.06.2020 17:16,  
279

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева «Саховат ва кўмак» жамғармасига ҳомийлар ва ташкилотлар томонидан келиб тушган маблағлар ва уларнинг мақсадли сарфланиши бўйича маълумот берди:

Унга кўра, «Саховат ва кўмак» жамғармасига шу кунга қадар 194 млрд 625 миллион сўм маблағ келиб тушди. Улар эса:

  • 300 минг 383 та оилага 118 миллиард 995 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Жумладан:
    • - 2 822 та оилага 399 млн 531 минг сўмлик дори, ҳимоя ниқоблари, антисептик воситалари учун;
    • - 24 619 та оилага 9 млрд 626 млн сўмлик бошқа турдаги маҳсулотлар учун;
    • - 67 296 та оилага 71 млрд 110 млн сўм миқдорида нақд пул кўринишда маблағлар берилди.

«USM Holdings» асосчиси Алишер Усмонов томонидан 5 млн. АҚШ доллари хайрия маблағи ўтказилди.

Ушбу маблағ Андижон, Наманган, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликлари томонидан шакллантирилган 19009 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқарога 2 500 000 сўмдан пластик карточкаларга кўчирилди.

Тошкент шаҳридаги 63 та маҳалладан 1515 нафар фуқарога 2 500 000 сўм маблағ пластик карточкаларга кўчирилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан