Сенаторлар 5-ялпи мажлисда нималарни муҳокама қилди?

Сенаторлар 5-ялпи мажлисда нималарни муҳокама қилди?

2020 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Ялпи мажлисда қуйидаги қонунлар тасдиқланди:

“Инновацион фаолият тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни
“Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Геодезия ва картография фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига маҳкумларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 
“2007 йил 27 июндан Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ўртасида ҳамкорликдаги ҳарбий ўқувларни ўтказиш тўғрисидаги Битимга қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомани (Бишкек, 2019 йил 29 апрель) ратификация қилиш тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни
“Ўзбекистон Республикасининг Бўғувчи, заҳарли ёки бошқа шу каби газлар ва бактериологик воситаларнинг урушда қўлланилишини тақиқлаш тўғрисидаги Протоколга (Женева, 1925 йил 17 июнь) қўшилиши ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни

Сенаторлар “Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини рад этди.

Шунингдек, Адлия вазирининг 2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан ахбороти ҳам эшитилди.

Сўнгра Самарқанд вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботи эшитилди.

Шундан кейин Сенат аъзолари томонидан Вазирлар Маҳкамасига йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва соҳага оид қонун ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолати юзасидан парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Вазирлар Маҳкамасига чиқиндилар билан боғлиқ масалаларда вужудга келган муаммолар ва уларнинг аҳоли саломатлигига таъсири юзасидан парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Парламент юқори палатаси аъзолари бешинчи ялпи мажлисда Истиқболли туризм йўналишида Ўзбекистон халқаро имижини ошириш чоралари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатига Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинлаш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.