Шарқшунослик университетида Саид Аҳмаднинг ҳикоялари турк тилига таржима қилди

Шарқшунослик университетида Саид Аҳмаднинг ҳикоялари турк тилига таржима қилди

Ўзбек адабиётининг буюк намояндаси, атоқли адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид Аҳмад таваллудининг 100 йиллик юбилейига бағишлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети «Таржимашунослик ва халқаро журналистика» кафедраси мудири, амалиётчи таржимон Хайрулла Ҳамидов ва унинг талаба-шогирдлари томонидан адибнинг ўнлаб машҳур ҳикоялари турк тилига ўгирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.

Ушбу таржималар "Özbek Edebiyatiʼnin Seçme Eserleri. Said Ahmed. Hikâyeler” («Ўзбек адабиётининг сара асарлари. Саид Аҳмад. Ҳикоялар») номи остида, университет ректори Г.Рихсиеванинг сўзбошиси билан турк тилида нашр этилди.

Устоз-шогирд анъанаси асосида амалга оширилган ушбу таржималар асосида чоп этилган китобдан ХХ юз йиллик ўзбек адабиётининг довруқли вакили Саид Аҳмаднинг «Елим», «Сағана», «Бир ўпичнинг баҳоси», «Хомталаш», «Ханка билан Танка», «Бир юз етмиш сўмлик хуррак», «Менинг дўстим Баббаев!», «Иқрор», «Хотинбоз чумчуқ» сингари ҳажвий ҳикоялари билан бир қаторда «Ўн саккиз ёшинг», «Суд», «Қоракўз Мажнун» каби жиддий ҳикоялари таржимаси ҳам ўрин олган.

Ушбу китоб олий таълим тизими профессор-ўқитувчиларининг, хусусан, Тошкент давлат шарқшунослик университети жамоасининг буюк адиб таваллудининг 100 йиллигига камтарона туҳфаси бўлади.