Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россия Федерациясига келди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Москва шаҳридаги «Внуково» аэропортида Мирзиёевни Россия ҳукуматининг расмий шахслари кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, бугун кечқурун Кремлда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар бўлиб ўтади.