Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди
16.09.2020 10:26,  
120

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 сентябрь куни Россия Федерацияси Ҳукумати Раисининг ўринбосари Алексей Оверчукни қабул қилди.

Учрашув аввалида давлат раҳбари коронавирус инфекциясининг глобал миқёсда тарқалиши билан боғлиқ замонавий хавф-хатарларга қарамай мамлакатларимиз ўртасидаги фаол мулоқот давом этаётгани ва кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги суръати сақлаб қолинаётганини катта мамнуният билан қайд этди.

Ўзаро товар айирбошлаш кўрсаткичлари ортаётгани кузатилмоқда, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳалари амалга ошириляпти, қўшма корхоналар сони кўпайди.

Ўзбекистон президенти коронавирус пандемиясига қарши курашишда яқин ва самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлади.

Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Алексей Оверчук учрашув ўтказиш имконияти учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдирди ҳамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ва ҳукумати Раиси Михаил Мишустиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.

Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Иқтисодий кооперация бўйича узоқ муддатли дастур тайёрлаш, қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, мамлакатларимиз ҳудудлари ўртасидаги амалий алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатлари кун тартибини янги мазмун билан бойитиш мақсадида ҳамкорликдаги устувор дастур ва лойиҳаларни жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатимизнинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги ва МДҲ доирасидаги яқин мулоқотларни давом эттириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан