Шахсий автомобилда стикерсиз «доставка» хизматида ишласа бўладими?

Шахсий автомобилда стикерсиз «доставка» хизматида ишласа бўладими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот котиби Азизхон Муродов иштирокида брифинг ўтказилди.

Брифингда муҳим саволлар юзасидан жавоб қайтарилди.

Савол: Карантин пайтида юк машиналарига гравий, тупроқ блок-ғишт маҳсулотларини ташишга рухсат бериладими?

Жавоб: Ҳа, рухсат этилади. Юк автотранспорт воситалари учун йўл патруль хизмати масканлари, блок ва тўсиқ постларда алоҳида йўлаклар ташкил этилган.

Савол: 10 июлдан бошлаб шахсий автомобилда лицензия орқали доставка хизматида ишлашга рухсат борми ёки фақат стикери борлар ҳаракатланиши мумкинми?

Жавоб: «Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар рўйхати»нинг 5-бандига кўра, етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди.