23 июнь куни фуқаро М.Н бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинани Сирдарё вилояти Янгиер шаҳар ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлида авария содир этди.
Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро М.Н Янгиердан ўтган йўлда машинасини 140 км/соат тезликда бошқариб кетаётиб, йўлнинг шу қисмида пиёдалар ўтиши учун йўлаги бўлмаган жойидан ўтаётган 2015 йилда туғилган Э.Ш.ни уриб юборган.
Натижада вояга етмаган Э.Ш. оғир тан жароҳати олиб РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
"Шу ўринда, ота-оналаримиздан фарзандларимизни ёлғиз, назоратсиз кўчага чиқармасликларини, доимий равишда уларни назорат қилиб туришларини сўраб қоламиз.
Акс ҳолда юқоридаги ҳолат ҳар биримизнинг фарзандларимиз билан ҳам содир бўлиши мумкин" - дейилади ИИВ хабарида.