Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Сизга ишдан бўшаш вақти келганининг етти аломати
14.07.2017 02:37,  
28

Карьера қилишни истаганлар иш жойини тез-тез ўзгартириб туради. Йўқ, беқўнимликни назарда тутмаяпмиз.

Ўрганган жамоанг билан хайрлашиш осон эмас, аммо олдингда улуғ мақсадлар турганда... Биз сизга эски иш жойи билан хайрлашиш фурсати етганлигининг бир неча аломатларини санаб ўтамиз.

1. Сиздан қолишни талаб қилишмоқда, бироқ бундан наф кўрмаяпсиз

“Сени ҳеч ким ишга қабул қилмайдиган қилиб қўйишим мумкин”, қабилидаги таҳдидлар пуч. Фақат кинолардагина учрайди. Ҳаётда эса фаолият доиралари шундай кўпки, сизга жой етиб ортади.

2. Раҳбарият билан тил топишолмаяпсиз

Завқ-шавқ билан ишлаш керак, қачонки, бошқарувчингиз сизни хуш қаршиласа ва қўллаб-қувватласа. Аммо кунда раҳбарнинг қовоқ-димоғига дуч келишдан ортиқ азоб борми? Раҳбарингиз бошқа одамга айланмайди, энг маъқули у билан ишламаслик.

3. Зиммангизга юкланган вазифани бажариб тамомладингиз

Иш асли шундоқ бўлиши керак. Иш дегани бу муайян муддат ичида бажарилиши лозим бўлган вазифалар йиғиндисидир. Аммо ўрганмаган одамга бундай ёндашув ноодатий туюлиши мумкин. Агар бирор-бир корхонада зиммангизга юкланган вазифани қойиллатиб бажарган ва бошқа қиладиган ишингиз қолмаган бўлса, кетишингиз мумкин.

4. Фақатгина пул учун ишлаётган бўлсангиз

Сарлавҳа ёқмадими? Пул учун ишламасдан, кимнидир қош-кўзи учун ишлармидим, дейсизми? Сиз шундай иш топингки, у сизга нафақат моддий, балки маънавий наф келтирсин, ишингиз унумли бўлсин. Бусиз ўзингизни тўла бахтли ҳис этолмайсиз.

5. Имкониятларингиз чўққисига етишдингиз

Сиз, ҳаттоки, ўз раҳбарингиздан ҳам малака жиҳатдан ўзиб кетдингиз, аммо у ўриндиқни бўшатгиси йўқ. Сиз эса ундан кўпроқ пул ишлаб тополмайсиз. Каттароқ маблағни истасангиз, кенгроқ имкониятга эга ташкилотни излаб топинг.

6. Жамоада носоғлом муҳит ҳукмрон

Албатта, инсон ҳар нарсага кўникади. Бироқ ўнлаб корхона ва компаниялар турганда сизни ерга урадиган, ҳурмат қилмайдиган жамоада ишлашнинг нима ҳожати бор.

7. Ташкилот ўз мажбуриятларини бажармаса

Тез-тез иш ҳақисиз меҳнат таътили берадиган, маош беришни эса орқага сурадиган бурдсиз ташкилотдан ҳам бўшаб кетиб тўғри қиласиз. Карвон кўп ризқи бўлак. Бунақаси кўп учрайди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан