АҚШ Марказий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ агенти Эдвард Сноуден ўзининг твиттерида "Permanent Record" ("Doimiy qayd", Россия бозорида китоб "Личное дело" таржимасида сотилади) китобини дунёда энг кўп сотиладиан китоб бўлишини ёзди.
Гап шундаки, Сноуденнинг хотиралари МХА ёки МРБга нашрдан олдин кўриб чиқиш учун топширилмаган, одатда махсус хизматнинг собиқ ходимларидан бу нарса талаб қилинади.
«Америка Қўшма Штатлари ҳукумати ҳозиргина дунё бўйлаб тарқалаётган менинг хотира-китобим юзасидан суд иши очди. Бу ҳукуматга ёқмайдиган ва сиз уни ўқишингизни хоҳламайдиган китоб», —деб ёзган Сноуден.
МРБ собиқ ходимининг қайд этишича, АҚШ адлия вазирлиги уни судга берганидан бир неча соат ўтиб унинг китоби савдоси кескин ўсган.
«Ушбу китобда нуфузли ахборот агентликлари томонидан илгари эълон қилинмаган ҳукумат сирлари йўқ», — деди Сноуденнинг бошқа масалалар бўйича вакили бўлган ACLU адвокати Бен Визнер.
«Агар жаноб Сноуден ҳукумат унинг китобини виждонан кўриб чиқишига ишонганида, у хотираларни кўриб чиқиш учун топширган бўлар эди. Аммо ҳукумат дунё бўйлаб маълум ва муҳокама қилинган фактлар ҳанузгача сир тутилишини талаб қилмоқда».