Стадионларда ўтказиладиган тест синовларининг соатлари эълон қилинди

Стадионларда ўтказиладиган тест синовларининг соатлари эълон қилинди

АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилаётган брифингда қуйидагилар маълум қилинди.

"Агар карантин 15 август ёки 30 августда бекор қилинса, тест синовлари 2 сентябрда бошланади. Тест синовлари учун абитуриентларга 2 соат вақт берилади. Эрталабки сменалар соат 8:00да бошланиб, 10:00да тугайди, кечки сменалар эса соат 17:00да бошланиб, 19:00да якунланади.

Абитуриентларга бир марталик ҳимоя воситаларига қўшимча равишда кепкалар ҳам тарқатилади.

Бу ҳақда Давлат тест маркази директори Мажид Каримов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилинди.