«ТAПОиЧ» ёнидаги йўллардан бири очилди

«ТAПОиЧ» ёнидаги йўллардан бири очилди

Пойтахт маъмурияти собиқ ТAПОиЧ ёнида қурилаётган ер ости ўтиш жойи яқинидаги йўллардан бирини очди, деб хабар беради Podrobno.uz мухбири.

"Фуқароларнинг кўплаб мурожаатлари туфайли, Махтумқули кўчасида кўприк қурилишига қарамай, 2020 йил 12 март куни соат 8:00 да Паркент кўчасидан Махтумқули кўчасига қадар Мирзо Улуғбек шоҳ кўчаси ва Махтумқули кўчаси билан кесишган томонга йўл очилади", дейди шаҳар ҳокимлиги.

Пойтахт маъмурияти қурилиш ишлари ўз ўрнида давом этишини ва яқин кунларда иш тугалланиб, ҳаракат тўлиқ тикланишини таъкидлади.