Муаллифлар Телеграм мессенжеридан қанчалик зарар кўрмоқда?

Муаллифлар Телеграм мессенжеридан қанчалик зарар кўрмоқда?

gazeta.ru

Китобларнинг Телеграм каналларидаги ноқонуний нусхалари туфайли Россияда китоблар бозори йилига 55 миллиард рублдан кўпроқ моддий зарар кўрмоқда, дейди интернет-ҳуқуқларни ҳимоя қилиш уюшмаси (ИҲҲҚУ) китоб ноширлари манфаатларининг бош директори Максим Рябыко "Ведомости"га берган интервюсида.

Унинг сўзларига кўра, 200 га яқин Телеграм каналлари орқали китобларнинг ноқонуний нусхалари тарқатилмоқда ва уларнинг умумий аудиторияси 2 миллион кишини ташкил этади. Рябыко таъкидлашича, ушбу мессенжер ҳозирда рунетда қароқчиликнинг энг катта манбаларидан бири ҳисобланади.

Муаллифлар Телеграмдаги қароқчиликка қарши блокировка билан кураша олмайдилар, чунки 2018 йил апрель ойидан бошлаб суд қарори билан ушбу мессенжерга кириш расман блокировка қилинган. Уюшма раҳбарининг сўзларига кўра, Телеграм мессенжери, ИҲҲҚУ шикоятларига жавоб бермаяпти ва ноширлар қароқчиликка чекловларни фақат смартфонлар учун операцион тизимларга эга бўлган "Applе" ва "Google"га мурожаат қилиш орқали эришишлари мумкин.

ИҲҲҚУ Телеграм мессенжеридан контент нусхаларини қидириб топиш учун "рақамли бармоқ изи" ни киритишни ёки канал эгаларига қонуний даъволарни тақдим этиш учун аниқ маълумотларни киритиш мажбуриятини таклиф қилишни режалаштирмоқда, деди Рябыко.

Фильм, кўрсатув ва сериал ишлаб чиқарувчилари ҳам Телеграмдан шикоят қилмоқдалар, деб хабар беради "Ведомости". 

"more.tv" видео хизмати директори Денис Горшковнинг сўзларига кўра, мессенжер шикоятларга қисқа вақт ичида жавоб берган, аммо у сўнгги мурожаатларга жавоб бермаган.

Интернет видео ассоциациясининг бош директори Aлексей Бирдиннинг сўзларига кўра, агар мессенжер сўровларга бу тарзда жавоб берса ва унинг реакцияси бир неча ҳафта давом этадиган бўлса, бу спорт кўрсатувлари ва премьералар учун катта зарар келтиради.

Телеграм асосчиси Павел Дуров "Ведомости" сўровига жавоб бермади. Олдинроқ, эса Телеграмнинг "The Outline" вакили ушбу хизмат доимий равишда контентни модерация қилиш воситаларини такомиллаштириб боришини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил апрель ойида Телеграм ФСБга шифрлаш калитларини беришдан бош тортганлиги сабабли, Роскомнадзор суд қарори билан Телеграмни блоклашни бошлади.