Темир йўл чипталари ва автобус ойлик йўл чипталарининг пуллари қайтариб берилади​  

Темир йўл чипталари ва автобус ойлик йўл чипталарининг пуллари қайтариб берилади​  

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов иштирокида карантин чекловлари бўйича Республика махсус комиссияси қарори юзасидан брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда қуйидагилар маълум қилинди:

10 июлдан 1 августга қадар "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ да 5900 та чипта сотилган. Сотиб олинган чипта пуллари йўловчиларга қайтарилади.

"Uzbekistan airways" АЖ томонидан 332 та авиачипта сотилган ("Тошкент-Нукус", "Тошкент-Урганч", "Тошкент-Термиз" йўналишларида).

Сотиб олинган авиачипталарнинг амал қилиш муддати 1 йилгача ҳақиқий ҳисобланади. Авиақатновлар тикланганда, йўловчилар аввал сотиб олган чипталари билан бемалол парвоз қилиши мумкин.

Автобусда ҳаракатланиш мақсадида июль ойи учун сотиб олинган ойлик йўл чипталари 1 августдан 10 августгача қайтариб олинади ва фойдаланилмаган кунлар учун пул маблағлари қайтарилади.