Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тест вақтида абитуриентларнинг ота-оналар ва яқинлари учун кутиш жойлари ташкил қилинмайди
18.08.2020 16:02,  
118

Бу ҳақда АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов маълум қилди.

"30 август кунидан бошлаб, тест ҳужжатлари Давлат фельдъегерлик хизматининг масъул ходимлари билан ҳамкорликда белгиланган манзилларгача патруль автомашиналари ёрдамида, зарурий махсус воситалар билан таъминланган ички ишлар органи ходимлари томонидан кузатиб борилади.

Синовга келган ҳар бир абитуриент текширувдан ўтказилади. Шунинг учун абитуриентлар ўзлари билан ортиқча нарсаларни олиб келмасликларини сўраб қоламиз. Фақат шахсини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак. Абитуриентлар сув, қалам, тегишли жиҳозлар, тиббий ниқоб билан таъминланади.

Ота-оналар ва яқинлар учун алоҳида кутиш жойлари ташкил қилинмайди. Тест ўтказиладиган жойларга олиб келувчи автомобиль йўллари камида 1,5 км радиус масофада бетон тўсиқлар ёки юк автотранспорти билан тўсилади. Ушбу ҳудудларда ҳаракатланиш вақтинча чекланади. Фуқароларни ва автотранспорт воситаларини тўпланишига йўл қўйилмайди. Буларнинг барчаси зарурий хавфсизлик чоралари бўлиб, уларнинг бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Абитуриентлардан тест топшириш жойларига камида 1 соат олдин келишлари талаб этилади. Ҳозирда маҳаллий ҳокимликлар томонидан абитуриентлар учун алоҳида автобусларни ташкил этиш масаласи кўрилмоқда. Натижаси юзасидан қўшимча равишда ахборот берилади.

Қўшимча ва ўзгаришлар ҳақида расмий манбаларда эълон қилиниб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан