Техас АҚШда биринчилардан бўлиб карантин қоидалари юмшатмоқда

Техас АҚШда биринчилардан бўлиб карантин қоидалари юмшатмоқда

АҚШда Техас штати коронавирус пандемияси туфайли жорий этилган чекловларни олиб ташлашни бошлайди. Тегишли фармон жума куни штат губернатори Грег Эбботт томонидан имзоланди.

Душанба куни штатда парклар очилади, аммо одамлар бир қатор талабларни бажаришлари керак. Улар ниқоб тақишлари, бир-бирларига яқинлашмасликлари ва беш кишидан ортиқ одам тўпланмаслиги керак.

Келаси жумадан бошлаб қатор савдо дўконлари қайтадан фаолият кўрсата бошлайди, фақат улар харидларни мижозларнинг уйлари ёки автомобилларига етказиб беришлари керак.

Охирги маълумотларга кўра, Техасда 17,2 минг киши коронавирусни юқтириб олган. Коронавирусдан вафот этиш ҳолати қайд этилмаган.