Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Time нашри ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари номини эълон қилди
16.12.2019 17:41,  
177

Американинг Time журнали ўтган ўн йилликнинг энг муҳим ва таъсирчан гаджетлари рейтингини эълон қилди.

Сўнгги ўн йилликда минглаб янги маҳсулотлар яратилди. Айримлари яхшироқ, бошқалари ёмонроқдир. Бироқ келаётган ўн йиллик ўтган ўн йиллик билан бир хил бўлмайди. Технологиялар одамларни ақллироқ, яхшироқ қилиш учун қилиш учун яратилади, дейилади нашр хабарида.

Time версиясига кўра ўн йилликнинг энг яхши гаджетлари

  1. Apple iPad (2010). Шахсий компютерга бўлган маданий қарашларни ўзгартириб юборган гаджет.
  2. Tesla Model S (2012). Автомобил концепцияси худди элекрон гаджетларга ўхшайди: у ҳар доим янгиланиб боради.
  3. Raspberry Pi (2012). Ҳажми банк картаси ҳажмидек келадиган бир палатали компютер дастлаб мактабларда информатикани ўқитиш учун бюджет компютер сифатида яратилган бўлса-да, айнан у ақлли уйлардан тортиб сунъий интеллектга эга роботларгача бўлган юз минглаб лойиҳаларнинг асосига айланди.
  4. Google Chromecast (2013). Нархи $35 бўлган медиаплеер фойдаланувчиларига уйларини “ақлли” қилишнинг арзон варианти ҳисобланади.
  5. DJI Pathom (2013). Юқоридан туриб тасвирга олиш учун энг зўр дрон ҳисобланади. Шунингдек, у YouTube фойдаланувчилари орасида ҳам энг машҳуридир.
  6. Amazon Echo (2014) ақлли карнайи (колонка) Alexa’нинг биринчи овозли ёрдамчисидир.
  7. Apple Watch (2015) ақлли соати. Смартвотчлар учун стандард яратган ҳамда номига муносиб “ақлли” соат.
  8. Apple AirPods (2016). Одатий қулоқчинларнинг симини “қирқиб ташлаган” Apple смартфон гарнитураларининг бу турида ҳам “ҳашамат ярата олди”.
  9. Nintendo Switch (2017). Ўйин приставкаларининг якуний тимсоли.
  10. Xbox Adaptive Controller (2018). Имконияти чекланган инсонларга мўлжалланган ўйин контроллери.

Мавзуга доир: Time нашри «Йил одами» номини маълум қилди (видео)

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан