Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тинч океанида қарийб олти ой аввал йўқолган икки аёл тирик ҳолда топилди
27.10.2017 18:21,  
7

АҚШ ҳарбий-денгиз флоти кучлари Япония қирғоқлари яқинида бузуқ қайиқда сузиб юрган икки аёлни қутқаришга муваффақ бўлди, дея хабар бермоқда Guardian​ нашри.

Америкалик икки нафар аёл 3 май куни Ҳавайидан Таити томон қайиқда йўлга чиққан. Аммо ноқулай об-ҳаво туфайли қайиқнинг мотори ишламай қолган. Қайиқда бир йилга етадиган озиқ-овқат ҳамда Зевс лақабли ит бўлгани хабар қилинган. Улар салкам 6 ой давомида Тинч океанининг кимсасиз сувларида мақсадсиз сузишга мажбур бўлишган.

Женифер Аппел ва Таша Фуиаба чиққан қайиқ дастлаб Тайван балиқчилик кемаси томонидан топилган. Улар чоршанба куни Япония соҳилларидан қарийб бир ярим минг км масофада қутқарилган. Уларга тезлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир саёҳатга қарамасдан, иккала аёлнинг аҳволи яхши эканлиги айтилмоқда.

Узоқ давом этган денгиз саёҳатида омон қолганларнинг айтишича, уларнинг қутқарувчиларга хабар бериш бўйича уринишлари зое кетган. Қайиқда узоқ вақтда мўлжалланган, қадоқланган овқат маҳсулотлари ва денгиз сувини чучук сувга айлантирадиган қурилма борлиги туфайли улар омон қолишган.

Женифер Аппелнинг онаси Жойс Аппел айтишича, у қизи ва Таша Фуиаба бедарак кетгандан бир ҳафта ўтиб, бу ҳақида Ҳавайи соҳил кучларига хабар берган. Соҳил кучларининг бедарак кетган қайиқни қидириш ишлари самарасиз якунланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан