Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






ТИВ 10 апрелгача хориждаги барча Ўзбекистон фуқаролари қайтарилишини тасдиқламади
8.04.2020 14:48,  
342

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Президенти 31 март куни йиғилиш ўтказгани ва барча фуқароларни 10 апрелга қадар ватанга қайтариш тўғрисида фармон имзолагани, ватанга қайтишни истамаганлар Ўзбекистон фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ҳам чет элдаги, айниқса қўшни мамлакатлардаги Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналарга ҳам шу мавзуда кўплаб мурожаатлар келиб тушаётганини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирлиги ушбу хабар эса ҳеч бир расмий манбаларда эълон қилинмагани сабабли ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

“Давлатимиз раҳбари, Ҳукумат, Республика махсус комиссияси томонидан фуқароларимизнинг кундалик ҳаёти билан боғлиқ барча муҳим сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар жамоатчиликка расмий ахборот ресурслари орқали етказилади.

Фуқароларимиздан асоссиз хабарларни тарқатмасликларини, ижтимоий тармоқлардаги бирор маълумотни бўлишишдан олдин уни расмий манбалар орқали текшириб кўришларини сўраймиз“, дейилади ТИВ ахборотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан