Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Тожикистонда мактаб ва боғчалар 10 майга қадар ёпилди
25.04.2020 15:15,  
715

Душанбе шаҳрида барча мактаб ва боғчалар учун 27 апрелдан 10 майга қадар таътил эълон қилинди. Бу ҳақда маҳаллий Asia-plus нашри хабар бермоқда.

Душанбе таълим бошқармаси хабарига кўра, бу давр мобайнида барча мактаб ва боғчалар дезинфексия қилинади.

Шу билан бирга, олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўқиш давом эттирилади.

Режадан ташқари таътиллар Тожикистоннинг бошқа минтақаларидаги мактаб ва болалар боғчаларида ҳам жорий этилади.

Бундан ташқари мамлакатда кинотеатр ва театрлар фаолияти вақтинча тўхтатиб турилади.

Ҳозирда Душанбе шаҳар кўчалари ва магистрал йўлларида кенг миқёсли дезинфекциялаш ишлари олиб борилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра Тожикистонда Covid-19 коронавирус ҳолати қайд этилмаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан