Токиоликларнинг ярми 2021 йилда олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши

Токиоликларнинг ярми 2021 йилда олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши

Фото: Global Look Press

Токио шаҳри аҳолисининг ярмидан кўпи 2021 йилда ёзги Олимпия ўйинларини шаҳарда ўтказишга қарши чиқишган. Бу ҳақда маҳаллий Kyodo нашри хабар бермоқда. 26-28 июнь кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 51,7 фоизи янги муддатга кўчирилишига ёки мусобақани бутунлай бекор қилиш ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Сўровда қатнашган шаҳар аҳолисининг 46,3 фоизи ўз вақтида Токиода Олимпиада ўтказилишини маъқуллашган. Қолганлари турнирга бўлган муносабат ҳақидаги саволга жавоб бера олишмади.

Тадқиқот Токио МХ томонидан топширилган. Унда 18 ёшдан 72 ёшгача бўлган мингдан ортиқ киши иштирок этди.

Шу йил ёзда Токиода ёзги Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтиши керак эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли Халқаро Олимпия қўмитаси ҳамда мусобақа ташкилотчилари уни бир йилга кечиктирди. Ҳозирча уларни ўтказиш 2021 йил 23 июлдан 8 августгача режалаштирилган.

Июнь ойида Токио Олимпия ўйинлари ташкилий қўмитаси аъзоси Харуку Такахаши мусобақани қайта тайинлашга рухсат берди. Унинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тарқалиши ҳолатларида ўйинларнинг бутунлай бекор қилиниши мақсадга мувофиқ эмас, чунки бундай воқеалар ривожи Япония ва жаҳон иқтисодиётига салбий таъсир қилади.

Аввалроқ, ХОҚ президенти Томас Бах агар 2021 йилда Токиода Олимпиада ўтказиш имкони бўлмаса, ташкилот ушбу мусобақани бекор қилиши мумкинлигини айтган эди. Унинг фикрига кўра, ўйинларни қайта кечиктириш мумкин эмас, чунки халқаро федерациялар ҳар йили мусобақалар тақвимини ўзгартира олмайди.